MAXAC+C №20

MAXAC+C  №20

ХПН: ацетилцистеин, аскорбин кислотаси, витамин В6.

Таркиби: 1 “МАКСАЦ+Ц” вижжилайдиган таблеткада:
Ацетилцистеин……………………………………………………………………………………………. 200 мг;
Аскорбин кислотаси (Витамин С)…………………………………………………………………… 60 мг;
В6 витамини ………………………………………………………………………………………………… 1 мг;

Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, натрий карбонати, маннитол, лактоза, аскорбин кислотаси, натрий цикламати, табиий қуруқ лимон экстракти.
Дори шакли: вижжилайдиган таблетка.

Фармакологик гуруҳи: балғам суюлтирадиган. Витаминлар ва витаминга ўхшаш моддалар мажмуаси. Макро ва микроэлементлар.

АТХ коди: R05CB01.

Фармакологик таъсири:
Ацетилцистеин цистеин аминокислотасини моддасидир;муколитик таъсирига эга, нафас йўлларидаги бронхиал шиллиқ секретни суюлтиришга ёрдам беради; балғамнинг реологик хусусиятларига туғридан-туғри таъсир қилади, бу таъсири мукополисахарид занжирларини дисульфид боғламаларининг бузишига боғлиқ; қовушқоқ шилимшиқнинг ажралишини енгиллаштиради; йирингли шилимшиқда ҳам таъсир этади; антиоксидант таъсирига эга, сульфгидрил гуруҳлари оксидловчи радикаллар билан боғланганда, уларни нейтраллаштиради. Ундан ташқари, глутатион – оксидланишга қарши курашишдаги муҳим моддани ишлаб чиқаришда иштирок этади; муковисцидоз ва сурункали бронхитларда профилактик қўлланилганда бактериал ўткирлашувларини оғирлиги ва тезлиги камаяди.
Аксорбин кислотаси оксидланиш-тикланиш жараёнларида актив фаоллик кўрсатади, организмга носпецифик стимуляция таъсирини кўрсатади. Адаптацион хусусиятларни оширади ва инфекцияларга қарши курашиш фаолиятини оширади. Оксидланишга қарши фаол хусусиятларига эга. Яллиғланиш ва аллергияга қарши хусусияти бор.
Витамин В6 глутамин ва бошқа бир қатор аминокислоталарнинг ишлаб чиқарилишида қатнашади; диурезни оширади. Моддалар алмашинувида қатнашиб, эритроцитларни ишлаб чиқарилишида актив рол ўйнайди. Организмнинг глюкозани ўзлаштиришида қатнашади; асаб тизимини нормаллаштиради, майда қон томирларни ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Организмга таъсири:
→ шиллиқ секретни суюлтиради, балғам кўчишини енгиллаштиради;
→ антиоксидант хусусиятига эга;
→ йирингли балғамда ҳам ўз фаолиятини йўқотмайди;
→ яллиғланишга ва аллергияга қарши хусусиятга эга.

Қўлланилиши: даволовчи-профилактик восита сифатида қўлланади:
→ витаминлар қўшимча манбаи сифатида;
→ юқори нафас йўлларининг фаолиятини нормаллаштиради;
→ бронхиал шиллиқлигини нормаллаштиради;
→ қовушқоқ шилимшиқни қийин ажралиб чиқиши билан кечадиган нафас йўллари касалликларида: ўткир ва сурункали бронхит; обструктив бронхит, трахеит, пневмония, ларинготрахеит, ўпка абсцесси, бронхоэктатик хасталик, бронхиал астма,  ўпканинг сурункали обструктив хасталиги, бронхиолитлар, муковисцидоз;
→ ўткир ва сурункали синуситлар, ўрта қулоқ яллиғланиши (ўрта отит).

Қўллаш усули ва дозалари: 12 ёшдан катта болалар ва катталарга ичга 1 вижжиловчи таблеткадан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади. Таблеткани 200 мл илик  сувда эритиб олинади. Қабул қилиш давомийлиги – 1 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида қабул қилишни такрорлаш мумкин. Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Ўткир холатда 3 вижжиловчи таблеткадан 1 махал овқатдан кейин буюрилади.

Болаларда қўлланилиши: Чақалоқларга ҳаёт билан боғлиқ бўлган  кўрсатмаларда шифокор тавсияси ва назорати билан суткасига 10мг/кг гача.6 ёшдан юқори бўлган болаларга суткасига 200 мг дан 2-3 маҳал, 2 ёшдан 6 ёшгача суткасига 200 мгдан 2 маҳал, 2 ёшгача бўлган болаларга суткасига 100 мгдан 2 маҳал. Шифокор назорати остида.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: препарат моддаларига ўта юқори сезувчанлик, ошқозон ва ичак яра касаллигини ўткир даври. Ўпкадан қон кетиш. Ҳомиладор ва лактация даврида шифокор назорати билан.

Ножўя таъсирлари: тавсия этилган дозадан ошириш мумкин эмас. “МАКСАЦ+Ц” нинг дозаси ошириб юборилмаса ножўя таъсири кузатилмаган.

Ўзаро таъсири: антибиотикларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш керак. Йўталга қарши бошқа дори воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар: Препаратнинг ички ўрамини (тубани) бутунлиги бузилган бўлса; маркировкаси бўлмаса ёки аниқ бўлмаса; физикавий хусусиятлари ўзгарган бўлса (таблетканинг шакли бузилган бўлса), ёд заррачалар мавжуд бўлса; яроқлилик муддати тугаган бўлса, препарат қўллаш учун яроқли эмас.

Дозани ошириб юборилиши: “МАКСАЦ+Ц” дозасининг ошириб юборилиши кузатилмаган.

Сақлаш шароити: қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С гача ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Туба зич ёпиқ холатда сақлансин.

Чиқарилиш шакли: 20 вижжилайдиган таблетка  тубада;  картон қутида: 1 туба, йўриқнома.

Дорихоналарда бериш тартиби: рецептсиз берилади.

Яроқлилик муддати: 2 йил. Препаратни яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас.